Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қилганларидан кейин бузоқни худо қилиб олдилар. Ҳа, олдинига уларга оятлар келди. Улар бу оятлар ҳақида тадаббур қилдилар. Уларнинг Мусо а.с.нинг ҳақлигига далолат қилишига амин бўлдилар. Яна шундан кейин бузоқни худо қилиб олдилар. Бу ерда жуда қаттиқ койиш, батамом мағлуб қилиш маънолари бор.

 

2- Кейин Аллоҳ Таоло яна қайта улардан аҳд олганлигини, уларнинг устига Тур тоғини кўтариб қўйганини эслатяпти. Олдинги оятда айтиб ўтганимиздек, улар Аллоҳ берган нарсаларни жидду жаҳд билан олишлари керак эди.

 

وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمُ الطُّورَ خُذُواْ مَا آتَيْنَاكُم بِقُوَّةٍ وَاذْكُرُواْ مَا فِيهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
– „Эсланг (эй Бану Исроил), Биз аҳду паймонингизни олгандик ва устингизда Тур тоғини кўтариб туриб, «Келтирган нарсамизни (Тавротни) маҳкам ушланг ва ундаги бор нарсани ёдингизда тутинг шояд тақво эгаларидан бўлсангиз», дегандик“.                                          [2:63]
Оятнинг такрорланиб келиши маънони бўрттиради. Аллоҳ Таоло томонидан келаётган фармонни қабул қилиш ва итоат этиш қулоғи билан тингланмаса, унинг ҳеч қандай қиймати қолмайди. Бу муборак оятда Аллоҳ Таоло (وَاسْمَعُوا ) деяпти. Улар бу фармонга (سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا ) деб жавоб қайтаряптилар. Бу жавоб шунга далолат қиляптики, (اِسْمَعُوا ) сўзида қулоқ соладиган, итоат этадиган, қабул қиладиган эшитиш билан эшитинглар, деган маъно бор. Кўпинча эшитишдан қабул қилиш ҳам ирода қилинади. Масалан, намозимизда, Аллоҳ Унга ҳамд айтган кишининг ҳамдини эшитди, деймиз (яъни, қабул қилди).


وَأُشْرِبُواْ فِي قُلُوبِهِمُ الْعِجْلَ بِكُفْرِهِمْ

(Кофирликлари сабаб кўнгиллари фақат бузоққа ибодат қилиш билан тўлади). Бу ердаги вов ҳолиядир. (Ҳолни ифодаловчи вовдир). Яъни, улар бўйсунмаётган пайтларида кўнгиллари бузоқ билан тўлиб турган эди, дилларига бузоқ муҳаббати кириб борганди. (بِكُفْرِهِمْ кофирликлари сабаб) яъни, кофирликлари туфайли (سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا эшитдик ва бўйсунмадик) дейишди.


Кейин Аллоҳ оятнинг якунида уларнинг мўминлармиз, деб қилаётган даъволари ёлғонлигини баён қиляпти. Чунки имон куфрнинг зиддидир. Имон бузоқни худо қилиб олишга, бузоққа муҳаббат қўйишга ва шу сабабли Яратувчи, Маъбуд Аллоҳга қулоқ солиб, итоат этишдан бош тортишга буюрмайди.

 

149-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204